Қитъа Бадойиъ ул-бидоя Alisher Navoiy · 3 қитъа 1 b. 628 # Ҳақ зотиға биравки хирад бирла фикр этар, # Отин эл ичра оқилу фарзона айлабон. # Миқдорини тенгиз суйининг истар англамоқ, # Лекин ҳубоб жомини паймона айлабон. # 2 b. 628 # Муҳаммади арабий шаъни ондин аъзам эрур, # Ки нуқс бўлғай улус бўлса нафйиға қойил. # Қуёш ашиъасиға ламъа андин ортуқ эрур, # Ки зарра касрати бўлғай зиёсиға ҳойил. # 3 b. 628 # Фонийи мутлақ ўлмайин солик, # Анга йўқтур умиди мақсади кул. # Қаро туфроққа сингмайин қатра, # Андин имкони йўқ очилмоқ гул. #